Президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари Тимур Ишметов бюджет тақчиллиги бўйича мақсадларга эришиш учун фискал қоидаларни кенгайтириш ва такомиллаштириш, шунингдек, янги қоидаларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқлигини айтди. «Бу йилги асосий масала — макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш», — деди у.
Саккиз ой давомида Ўзбекистон давлат бюджети тақчиллиги қарийб 40 трлн сўмни ташкил этди. Ўтган икки ойда харажатлар даромаддан 12,2 трлн сўмга ошди. Эслатиб ўтамиз, ҳукумат 2023 йил якунлари бўйича профицит бўлишини прогноз қилган эди.
Давлат харажатларининг ошиши ортидан инфляция прогнозлардан юқори даражада шаклланмоқда, деди МБ раиси. Регулятор бюджет тақчиллиги 4,2−4,5 фоизга ўсишини кутмоқда, ҳукумат эса 4% бўлишини эълон қилди. Мамаризо Нурмуратов инфляцияни ушлаб туришда бюджет консолидациясининг роли ошганини таъкидлади.
Ҳукумат бюджет тақчиллигининг амалдаги чекланган миқдорига мослаша олмаяпти, шу боис парламентдан уни 4 фоизгача оширишни сўради, бу эса давлат харажатларининг 8 трлн сўмга ошишини англатади. Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, келаси йилги бюджет лойиҳасини тайёрлаш ишлари қарийб якунига етган.
Биринчи ярим йиллик якунларига кўра, бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 3,7% ёки 14,4 трлн сўмни ташкил этди, дея маълум қилди молия вазири Тимур Ишметов. Бу кўрсаткич рухсат этилган чегарадан юқори. Июлда ҳукумат парламентдан тақчиллик чегарасини оширишни сўрашни режалаштирганди.
Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда бир қанча устувор мақсадлар қаторидан — 5 йил ичида аҳоли жон бошига ЯИМни 1,6 бараварга ошириш, инфляция даражасини 9,9 фоиздан 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллиги 3 фоиздан ошиб кетмаслигини таъминлаш, давлат қарзини йилига $4,5 млрддан оширмаслик, экспорт ҳажмини $30 млрдга етказиш ўрин олган.
2022 йилдан бошлаб барча вазирликлар учун давлат бюджети маблағларини сарфлаш бўйича асосий иқтисодий кўрсаткичларни белгилаш режалаштирилмоқда, деди молия вазири Тимур Ишметов. Унга кўра, бюджет тақчиллигини 3 фоизга камайтириш ва «бюджет харажатларини қаттиқ назорат қилиш» режалаштирилган.
Молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг маълум қилишича, 2020 йилда коронавирус инқирози сабабли давлат харажатлари кескин ўсган. Эндиликда уни пандемиягача бўлган даврдаги даражага — ЯИМга нисбатан 27% га тушириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат келгуси йилларда давлат қарзи даражасини 50%, бюджет тақчиллигини 2% чегарада ушлаб туришни режалаштирмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг